» » Зафаробод туманидаги аҳоли мурожаатлари бўйича ҳал этилган муаммоларни ўрганиш учун пресс-тур ўтказилди

Зафаробод туманидаги аҳоли мурожаатлари бўйича ҳал этилган муаммоларни ўрганиш учун пресс-тур ўтказилди

24 сентябрь 2022 г 407 Комментарии: 0

Зафаробод туманида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида "Ёрқин" ва "Писталикент" маҳалла ҳудудида, журналистлар иштирокида пресс-тур ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Зафаробод туманида ҳам ҳудуддаги мурожаатларни ижобий ҳал этилганлигини бевосита жойига бориб, кўриш учун пресс-тур ўтказилди.

Дастлаб, "Ёрқин" маҳалла ҳудудаги “Қаторбоғ” кўчасидаги фуқаролар М.Атабоева ва Ш.Тожибоева хонадонлари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида, фуқаролар хонадонлари таъмирланиб, “Қаторбоғ” кўчасига ҳудудига 1 дона 160 кВа трансформатор ўрнатилиб, носоз ҳолатга келган 30 дона сим ёғочлар ўрнига 30 дона темир бетон устунларга алмаштирилиб, 1.2 км электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди.

Шунингдек, "Учма" кўчасига 485 метр шағал қопламали йўллар ётқизилди. Ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилганлиги ОАВ ходимлари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, "Писталикент" ШФЙ ҳудудидаги “Sitorabonu & Madinabonu textel” оилавий корхонаси фаолияти билан танишилди.

Тадбиркор Одилбоева Ситора томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 3 та янги иш ўринлар яратилган.

Маҳалла раиси томонидан ҳудуддаги тадбиркорни қўллаб-қувватлрш хамда муаммоларини ижобий хал этиш юзасидан амалга оширилган ишлар хамда келгусидаги режалар юзасидан маълумотлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!