» » Зарбдор тумани ҳокими тумандаги “Оқбулоқ” ва “Лалмикор” маҳаллаларида амалга ошириладиган ишлар бўйича аҳолини хабардор қилди

Зарбдор тумани ҳокими тумандаги “Оқбулоқ” ва “Лалмикор” маҳаллаларида амалга ошириладиган ишлар бўйича аҳолини хабардор қилди

27 сентябрь 2022 г 796 Комментарии: 0

Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рузиев тумандаги “Оқбулоқ” ва “Лалмикор” маҳаллаларида давлат дастури асосида ажратилган 4 млрд сўм маблағни қандай мақсадларда ва нима учун ишлатилиши тўғрисида аҳоли билан бўлган учрашувда маълум қилди.

Жумладан, туман ҳокими Зафар Рузиев маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати ва у ерда бўладиган ишлар ҳақида тўхталди.

Хусусан, йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш бўйича “Оқбулоқ” ва “Лалмикор” маҳалласининг Зоминлик, Ўрикзор, 15-мактаб кўчаси ва Булоқбоши аҳоли пункитининг жами уч ярим километр йўлларини асфальтлаштириш, шунингдек, ичимлик сув ва оқава сув тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш ҳамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида икки маҳалланинг 10,5 км ичимлик сув тармоқлари таъмирланади.

Шу билан бирга, электр таъминоти тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича туманнинг мазкур маҳаллаларида жами 8 км ҳаво тармоқлари тортилиб, 250 дона бетон устунлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!