» » Вазирлик мутасаддилари Зомин туманидаги мактаблар шароитлари билан танишди

Вазирлик мутасаддилари Зомин туманидаги мактаблар шароитлари билан танишди

11 октябрь 2022 г 357 Комментарии: 0

Барча ҳудудлар қатори Зомин туманида ҳам таълим тизимида қатор ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда, мактабларнинг қиёфаси ўзгариб, ўқувчилар таълим олиши учун шароитлар яхшиланмоқда.

Ушбу амалий ташаббусларга ҳамоҳанг равишда таълим мазмуни ва кадрлар салоҳиятидаги ўзгаришларни ўрганиш мақсадида тумандаги 15-, 34- ва 75-сонли мактабларда бўлиб ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашилди.

Дастлаб 75-сонли мактабда педагогик жамоа билан мулоқот қилиниб, шижоатли педагоглар фаолият юритиши, иқтидорли ўқувчилар таълим олиши маълум бўлди. Жамоа билан суҳбатда ўқитувчиларнинг мавқиени янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Aйни вақтда мактабда 420 ўринли бинода 800 нафардан ортиқ ўқувчи 2 навбатда таълим олмоқда, келгусида ўқувчилар кўпайишини инобатга олиб, 2024 йилда қўшимча бино қуриш юзасидан таклиф тайёрлаш тўғрисида кўрсатма берилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 34-сонли мактабнинг мебель жиҳозларини янгилашда амалий ёрдам кўрсатиш учун вилоят ва туман ҳокимликларига мурожаат этиш ҳақида ҳудудий бошқарма бошлиғига топшириқ берилди.

Шунингдек, Зомин туманида реконструкция қилинган ёзги оромгоҳда яратилган шароитлар билан танишиб, бинодан самарали фойдаланиш мақсадида унинг келгуси фаолияти юзасидан таклиф тайёрланади.

Туманда янги барпо этилган “Баркамол авлод” болалар маркази биноси билан танишиб, жиҳозлаш ишларини тезроқ амалга оширган холда фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!