» » Жиззах шаҳар акушерлик комплекси қайта таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳар акушерлик комплекси қайта таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди

14 октябрь 2022 г 675 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар Акушерлик комплекси қайта таъмирдан сўнг тантанали равишда очилиб, фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, шаҳардаги барча сектор раҳбарлари, соҳа фахрийлари, шаҳар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур акушерлик комплекси 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, йилига ўртача саккиз минг ҳомиладор ва туғриқ холатидаги аёлларга хизмат кўрсатади.

Айтиб ўтиш жоизки, комплекс 2,7 млрд сўм маблағлар ҳисобига “Абдувохид қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан тўлиқ таъмирланди. Акушерлик комплексига Жанубий Корея ва  Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар ўрнатилди/

Мазкур ускуналар муассасанинг малакали мутахассислари томонидан ишлатилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!