» » Жиззахда мактаблардаги шароит ва имкониятлар ўрганилмоқда

Жиззахда мактаблардаги шароит ва имкониятлар ўрганилмоқда

21 октябрь 2022 г 391 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Дилмурод Байматов Жиззах шаҳридаги 4-, 6- ва 22-сонли умумтаълим мактабларидаги таълим сифати, дарслар жараёни, ўқувчиларга яратилган имконият, шароит ва қулайликлар билан танишди.

Дастлаб, Жиззах шаҳридаги 1919 нафар ўқувчи таълим олаётган 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига борилди. У ерда ўқувчилар билан суҳбатлашилди. Прокурор битирувчиларнинг келгусидаги режалари, мактабда яратилган имкониятлар, қандай муаммолар борлиги билан қизиқди.

Бошқа мактабларни ўрганиш жараёнида ошхонада ўқувчиларга мумкин бўлмаган маҳсулотларни сотмаслик, санитария гигиена қоидаларига амал қилиш ва ўқувчиларнинг соғлиғига ёмон таъсир кўрсатувчи энергетик ичимликларни савдога қўймаслик ҳақида айтилди. Назорат камераларининг ишлаши кўздан кечирилди.

Бош прокуратура вакили масъуллар билан биргаликда Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларидаги ҳолат ва ўқувчиларга яратилаётган шароитларни ўрганишда давом этмоқда.

Муродов Баҳром 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!