» » Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

24 октябрь 2022 г 1 759 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этган тадбир суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши борасида амалга оширилган ишлар самараларига бағишланди.

Матбуот анжуманида Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари раҳбар ва ходимлари ҳамда вилоят адлия бошқармаси вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров матбуот анжумани иштирокчиларига тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берди.  

Тадбирда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аввало инсон манфаатларига қаратилгани, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилганлиги таъкидланди.

– Мажбурий ижро бюроси органлари эса суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижро этади ҳамда амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилади, – деди Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров. – Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси органлари ходимлари томонидан судлар ва бошқа ваколатли органларнинг мулкий ва номулкий ундирувлар билан боғлиқ қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, шу жумладан ваколатли органлар томонидан давлат фойдасига ундирилиши белгиланган маблағларни мажбурий ундириб боришга қаратилган барча чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Бугунги кунда Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси органлари тизимида жами 276 нафар ходим, шундан 157 нафар давлат ижрочилари фаолият кўрсатмоқда. Бюро органлари ташкил этилганидан буён Жиззах вилоятида ҳозирга қадар 9 триллион  889 миллиард  сўмлик ҳужжатлар бўйича якуний қарорлар қабул қилинган. Шундан 4  триллион  824 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган бўлса, давлат фойдаси 1 триллион  525 миллиард  сўм ундирилган.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 189 минг 624 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 2 триллион  950 миллиард 700 миллион сўмни ташкил қилган. Ушбу даврда амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 1 триллион  962 миллиард 400 миллион сўмлик 126 минг 312 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 981 миллиард 900 миллион сўмни ташкил қилган.  

Анжуманда асосий эътибор давлат манфаатларини кўзлаб чиқарилган мажбурий ундирув билан боғлиқ қарорлар ижросини таъминлашга, давлатга етказилган зарарларни, шу жумладан солиқ қарздорлигини, давлат божи, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш, жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар ундирувларини таъминлаш йўналишига қаратиб келинаётгани алоҳида таъкидланди.

Матбуот анжумани иштирокчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди. Тадбир якунида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этишда алоҳида ўрнак кўрсатган Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари, давлат ижрочилари ҳамда соҳа фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатган оммавий ахборот воситалари вакиллари Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!