» » Арнасойда йил аёли тақдирланди

Арнасойда йил аёли тақдирланди

14 ноябрь 2022 г 514 Комментарии: 0

Мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” танлови ўтказиб келиняпти.

Мазкур танловнинг туман босқичида Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг катта ҳамшираси Феруза Мамарасулова ғолиб деб топилиб, эсдалик совғалар билан тақдирланди.

“Йил аёли” туман босқичида имтиёзни қўлга киритган туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Мамарасулова Феруза “Йилнинг энг соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси бўйича вилоят босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!