Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқинчи сессияси ўтказилди
30 ноябрь 2022 г 684 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.
Дастлаб, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология доимий комиссияси раиси Эркин Халматов ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижроси бўйича вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мустанов Абдивалининг ахбороти эшитилди.
Шундан сўнг, сессияда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг Жиззах вилоятида 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг ижроси юзасидан ва “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳасининг концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғулом Қурбоновлар сўзга чиқишди.
Шунингдек, сессия кун тартибидаги, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатининг ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида масалалар ўрин олди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!