Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди
03 декабрь 2022 г 661 Комментарии: 0
Фуқаро К.С.нинг Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро Х.А. Ғаллаорол тумани "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан қизи Г.Ў. раҳбарлигидаги “Л.А.” фермер хўжалигига 26 йил муддатга ижарага ажратилган умумий 7 гектар шундан 4 гектари суғориладиган бўш ер майдонини 35 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!