Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти ваколатхонаси вакиллари билан учрашди
14 декабрь 2022 г 522 Комментарии: 0
Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти ваколатхонаси (ДЖЕТРО) ўзининг “Ўзбекистон вилоятлари бўйича саноат сафари” доирасидаги Жиззах вилоятига ташрифини Зомин ҳудудига ташрифдан бошлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ташриф давомида делегация аъзолари Зомин тумани ҳокимлигида ҳудуд имкониятлари ва саноат корхоналари учун яратилган шароитлар тўғрисида маълумотга эга бўлишди.
Шунингдек, ташриф доирасида делегация аъзолари Зомин туманида жойлашган “Зомин-Фарм” ЭИЗ ва “Jizzakh Organic” чорвачилик кластери иш фаолияти билан якиндан танишишди. Делегация аъзоларининг сўзларига кўра, яратилган бу имкониятлар ва имтиёзлар ҳудуднинг иқтисодий ривожланишида юксак аҳамиятга эга.
Делегация аъзолари ташриф режасига асосан, “Жиззах” ЭИЗ ва “ADM-Jizzakh” МЧЖга ташриф буюриб, иш фаолиятини яқиндан ўрганди ва ижобий фикрларини маълум қилишди.
Ташриф якунида, Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташки савдо масалалари бўйича ўринбосари Нодир Нурматов ва ДЖЕТРО бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ДЖЕТРО бошчилигидаги жами 15 нафар делегация аъзолари иштирок этишди.
Жумладан, Япония давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасидан Оучи Ю, ДЖЕТРОнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан бош-директори – Дзюн Такахаси, “Mitsubishi Corporation”нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан бош-директори – Хироёши Каинума, “Sumitomo Corporation”нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан бош-директори – Ито Акира, “Summit Motors Central Asia” бош-директори – Ичихира Даисуке, “MHI Russia” бош-директори – Ясуши Какитсука, “ITOCHU Corporation”нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан бош-директори – Накаяма Сётару хамда “TOYOTA TSUSHO CORPORATION”нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасидан бош-директори ўринбосари – Нозимжон Хужаев учрашувда иштирок этишди.
Учрашув давомида ДЖЕТРО бошчилигидаги делегация аъзолари Жиззах вилоятининг инвестиция салоҳиятининг ва саноат корхоналарига берилаётган имтиёзларнинг юқори даражада эканлигини эътироф этишди ва келгусида ҳамкорлик борасида ишлар олиб бориш режалаштирилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!