» » Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси сергаклиги туфайли пиротехника савдоси тўхтатиб қолинди

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси сергаклиги туфайли пиротехника савдоси тўхтатиб қолинди

19 декабрь 2022 г 472 Комментарии: 0

Янги йил байрами арафасида фарзандларимиз қувончига қувонч қўшиш мақсадида арча ва ўйинчоқлар сотиб оламиз. Ушбу байрам яқинлашган сари инсонлар бир-бирига қувонч улашишга ҳаракат қилади.

Лекин бу хурсандчиликни кўролмайдиганлар ҳам бор, яъни ўзларининг турли хил бузғунчи пиротехника воситаларини ўтказишга ҳаракат қилади. Оммавий ахборот воситаларида тақиқланган пиротехника воситаларини сотишга уринаётганлар тақдири ҳақида бот-бот хабар берилсада, афсуски ўзига тегишли хулоса чиқармаганлар орамизда учраб турибди.  

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот гуруҳи томонидан Жиззах вилояти постларидаги ана шундай ҳолатлар ҳақида хабар бериб борилмоқда. Ана шундай кимсалардан яна бири  нафақат ўзи балки фарзандларини ҳам ўйламасдан мўмай даромад топиш мақсадида пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси ахборот гуруҳи ходими лейтенант Аббос Дадашовнинг  сергаклиги туфайли тўхтатиб қолинди.  

Жорий йилнинг  5 декабрь куни  соат 22:30 ларда Ғаллаорол туманида жойлашган  “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нексия-2” русумли автомашина  тўхтатилиб текширилганда  ушбу автомашинада  йўловчи бўлиб келаётган  Қашқадарё вилояти  Қарши  шаҳрида яшовчи  1980 йил туғилган  У.Ш  исмли шахсга тегишли автомашина юкхонасидаги малла рангли сумкада 48 блок 480 қутида  26 минг дона “Трения-британик” номли перотехника  воситаларини сотиш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ушбу перотехника воситалари  ашёвий далил  тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Унутманг пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Ҳурматли ота-оналар фарзандларингиз соғлиғига эътиборсиз бўлманг.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!