» » Мирзачўлда йигирмадан зиёд аёллар дастгоҳда рўмол тўқиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар

Мирзачўлда йигирмадан зиёд аёллар дастгоҳда рўмол тўқиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар

19 декабрь 2022 г 390 Комментарии: 0

Қишлоқ аҳолиси, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, бунинг учун самарали меҳнат турларини жорий қилиш чора-тадбирлари ўзининг амалий натижасини бермоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Пахтазор» маҳалла фуқаролар йиғинида йигирмадан зиёд аёллар Наманган тажрибаси асосида дастгоҳда рўмол тўқиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар.

— Маҳалламиз аёллари билан бирга Наманган бориб, табиий жун рўмол тўқиш сирларини ўрганиб келдик, - дейди ушбу МФЙда яшовчи Санобар Сатимова. — Энди касаначи сифатида ишлаб, пул топяпмиз. Бунинг учун Ангор эчкисининг бир кило жунини бозорлардан 265-270 минг сўмдан харид қилиб, ювиб, йигириб, ҳар килосидан 8-9 донадан табиий жун рўмоллар тўқияпмиз. Рўмолларнинг донаси 150 минг сўмдан ошиққа сотилмоқда. Бу ўзимиз учун ҳам, рўзғоримиз учун ҳам ҳар тарафлама наф келтирмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!