» » “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона йўлидир”

“Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона йўлидир”

23 декабрь 2022 г 678 Комментарии: 0

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасини тинглар эканман, жамиятимизнинг барча бўғинига бўлган эътибор негизида энг аввало Инсон қадри ва фарзандларимиз таълим-тарбияси тушунчасининг мазмун-моҳиятини англаб, бундан жуда фахрландим.

Бу борада Президентимизнинг “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган фикрлари шу заминда яшаётган мен каби ҳар бир фуқаронинг кўнгилига мамнунлик ҳиссини солди, десам муболаға бўлмайди. 

Мурожаатнома аввалида мамлакатимзда туғилиш, фарзандлар тақдири ва ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашига қаратилаётган эътибор ҳақида фикрлар билдирилди. Фикрларнинг узвий давоми сифатида янги 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” номи берилиши таклиф этилди. Шубҳасиз, бу таклиф менинг олдимга янги мақсадлар, янги ғоялар  ва  иштиёқ берди.  

Мактабгача таълимда болалар қамровини янада ошириш, уларга яратилган имкониятларни сон ва сифат жиҳатидан кенгайтириш, боғча таълимидан бошлаб жаҳон андозаларини қўллай олиш, бошланғич таълимда болаларни бепул овқатлантириш тизимини ташкил этиш…, э-ҳей, буларнинг барчаси юрт отасининг ёшларга ғамхўрлик ва фарзандлар эртасига бўлган куюнчакликни яққол ифодаси эмасми?!.  

Таъкидланганидек, “Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади”. Демакки,  янада жонланмоғимиз, болаларимизнинг ўқиб-ўрганиши, тарбиясига бўлган эътиборни янада кучайтиришимиз лозимлигини янада чуқурроқ ҳис этдим.  

Президентимизнинг  педагог ходимлар олдидаги вазифалар ва уларни қийнаётган масалаларга ечим борасида билдирган мурожаати нафақат бугунги кун раҳбари, балки  ўқитувчилар оиласининг фарзанди сифатида қалбимда эҳтиромни янада оташлантирди. “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки барча мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади”. Зотан, бизнинг порлоқ қисмат йўлимизда ана шу нажотга дахлдорлик битилгандир.  

“Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона йўлидир”. Шундай экан, Давлатимиз раҳбарининг даъватидан, меҳридан, эътиборидан, эҳтиромидан ва ғамхўрлигидан янада руҳланиб, чин дилдан меҳнат қилмоқ – барчамиз учун виждон амри, энг олий саодатдир.  

Феруза СОЛИЕВА,  

Жиззах вилояти мактабгача таълим  

бошқармаси бошлиғи, Халқ депутатлари  

Жиззах шаҳар Кенгаши депутати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!