» » Пешағорда йил якунида муносиблар тақдирланди, субсидияга тикув машиналари топширилди

Пешағорда йил якунида муносиблар тақдирланди, субсидияга тикув машиналари топширилди

30 декабрь 2022 г 433 Комментарии: 0

Зомин тумани 2-сектор ҳудудида Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари  Алишер Шамсиев ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Янги йил байрами арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида, 30 нафарга яқин хотин-қизларга субсидия асосида ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан тикув машиналари топширилди. Шунингдек, турли спорт мусобақаларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ёшларга эсдалик совғалари тарқатилиб, йилни муносиб якунлаганликлари таъкидланди.

Тадбир давомида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланиб, уларга тегишли тартибда кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!