» » Жиззахда кузатилган кучли шамол натижасида вилоятдаги 8 та ҳудуд электрсиз қолди

Жиззахда кузатилган кучли шамол натижасида вилоятдаги 8 та ҳудуд электрсиз қолди

04 январь 2023 г 490 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида кузатилаётган кучли шамол натижасида 3 январь куни, соат 20:41 да юқори кучланишли “Жиззах” подстансиясидан чиқувчи 4 та електр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Бунинг натижасида Жиззах шаҳри, Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Пахтакор, Aрнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилган.

Ушбу носозлик махсус бригада томонидан соат 21:38 да (57 дақиқада) бартараф этилиб, юқоридаги ҳудудларнинг электр таъминоти қайта тикланди. Шунингдек, вилоятдаги паст кучланишли тармоқларда юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Навоий, Жиззах ва Aндижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунга ушбу ҳудудларда кучли шамол бўлаётгани сабаб қилинганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!