Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қишки таътилда Жиззахдаги ўқувчилар саёҳат қилмоқда
09 январь 2023 г 610 Комментарии: 0
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида таълим олувчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор ўқувчилар, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчи-ёшлари Жиззах бўйлаб саёҳати қилмоқда.
Бахмал, Дўстлик ва Ғаллаорол туманларининг ўқувчи-ёшлари ушбу саёҳат давомида Жиззах шаҳридаги Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Олмос ботир ва унинг Янги йил саргузаштлари” деб номланган спектаклни томоша қилди.
Сўнг улар вилоят марказининг бош майдонида ўрнатилган Янги йил байрам арчаси атрофига жам бўлиб, Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари, санъаткорлар иштирокидаги байрам дастуридан баҳраманд бўлди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар саёҳат давомида Жиззах шаҳрида жойлашган атоқли адиб ва шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним, давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов музейларида бўлиб, у ерда кўплаб тарихий маълумотларга эга бўлди.
Кейинги манзил Ғаллаорол туманида жойлашган Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи бўлиб, бу ерда ўқувчиларга ҳикоя ва ривоятлар сўзлаб берилди.
Саёҳат тадбирларида Бахмал ва Ғалларол туманларидан 300 нафардан, Дўстлик туманидан 150 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.
Қишки таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” шиори остида ташкил этилаётган ўқувчи-ёшлар саёҳатида вилоятнинг бошқа шаҳар ва туман ўқувчи-ёшлари ҳам иштирок этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!