Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Ёшлар туризми ҳафталиги” давом этмоқда
06 январь 2023 г 541 Комментарии: 0
“Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида “Янги йилда - Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” шиори остида саёҳат тадбирларини давом этмоқда.
Қишки таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар ўртасида саёҳатлар ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 5 январь санасида Ғалларол туманидан 300 нафар ва Дўстлик туманидан 150 нафардан ошиқ мактаб ўқувчилари Жиззах шаҳрига ташриф буюришди.
Дастлаб ўқувчиларга Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида "Олмос Ботир ва унинг янги йил саргузаштлари" номли спектакль намойиш этилди.
Шундан сўнг ўқувчилар "Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним" ҳамда "Шароф Рашидов" музейларига ташриф буюришди. Музей мутахассислари томонидан ўқувчи ёшларга маълумотлар берилиб, экспонатлар билан яқиндан таништирилди.
Эслатиб ўтамиз “Ёшлар туризми ҳафталиги” жорий йилнинг 10 январь санасига қадар давом этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!