Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигининг коррупция фактларига доир мурожааатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботи
05 январь 2023 г 204 Комментарии: 0
Умумий маълумот
Вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳақида келиб тушган хабарлар билан ишлашнинг асосий тамойиллари, шунингдек рўйҳатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, ташкилот раҳбарига ҳисобот тақдим этиш тартиби, вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентига мувофиқ жорий этилди.
2022 йил 12 ойи давомида вилоят ҳокимлигига почта алоқа воситаси орқали 2 та коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида фуқаро С.Асланов номидан Зафаробод тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларини ноқонуний талон-тарож қилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
2022 йил 25 май куни вилоят ҳокимлигига Зафаробод тумани “Самарканд” МФЙ Нодирабегим кўчаси 12/1 уйда яшовчи фуқаро С.Асланов номидан туман ҳокими Н.Раджапов устидан ёзилган бюджет маблағларини ноқонуний талон-тарож қилаётганлиги тўғрисидаги аризаси вилоят ҳокимлиги ишчи гурухи томонидан ўтказилган дастлабки текшириш давомида фуқаро С.Асланов ариза билан танишиб чиқиб, мурожаатнома унга тегишли эмаслигини маълум қилганлиги сабабли, ушбу мурожаатнома аноним деб эътироф этиш тўғрисида хулоса қилинди.
Фуқаро С.Аслановнинг 2022 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига туман ҳокими Н.Раджапов ва бошқа мансабдор шахслар бюджет маблағларини талон-тарож қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати вилоят ҳокимлиги ишчи гурухи томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомда жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш белгиланган бўлсада, туман ҳокимлигининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 июлгача бўлган даврда жами 243 624 61 минг сўм миқдорида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5848-сонли Фармони ва 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори талаблари қўпол равишда бузилиб вакант лавозимларга танлов эълон қилинмасдан ва меҳнат шартномалари тузилмасдан лавозимларга тайинланганлиги аниқланган.
Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига Зафаробод тумани ҳокимлиги мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишига қўшиб қонуний ҳал этишлик учун юборилди.
III. Минималлаштириш чоралари
Коррупция фактларига доир келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб коррупцион хавф-хатарларни минималлаштириш мақсадида Зафаробод туман ҳокимлигида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан маълумотнома барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларга ходимлар эътиборига етказишлик ва тегишли чора-тадбирлар кўришлик учун юборилди.
Кадрларни танлаш жараёнлари шаффоф механизмлар асосида тадбирларни жорий этиш, бунда, ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимларга тайинлашда танловлар ўтказиш, бунда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби билан боғлиқ муносабатлар тўғрисида тушинтириш ва тавсиялар берилиб назоратга олинди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибаев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!