Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича маҳаллабай тарзда тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда
21 январь 2023 г 318 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида аҳоли саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича маҳаллабай тарзда тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари томонидан "Нурафшон" маҳалласи аҳолиси учун ҳам мақсадли тиббий кўрик ўтказилмоқда.
Тиббий кўрик жараёнида оила шифокорлари кўриги, гинеколог, невропатолог ва жарроҳ каби тор соҳа шифокорлари иштирок этмоқда.
Тиббий кўрикда жами 55 нафар беморнинг саломатлиги назоратдан ўтказилди шулардан 23 нафар беморга оила шифокори кўрсатмасига асосан дори-дармонлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!