Сектор раҳбари Форишда
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг навбатдаги ўрганиш манзили Фориш тумани бўлди.
Совуқ об-ҳаво қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий таъсир этиши, аниқроғи, совуқ уриши мумкин. Шундан келиб чиқиб давлат солиқ бошқармаси бошлиғи маҳсулотлар сақланаётган омборхоналарда ҳароратни бир маромда сақлаш ҳолати билан яқиндан танишди, мутахассислар билан мулоқот қилди ва бу борадаги зарур тавсияларини берди.
Шунингдек, кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди.
Бекзод Тошпўлатов туманнинг “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, аҳоли яшаш шароитини ўрганди.
Маҳаллада 1 минг 119 оила яшайди. “Хонбанди”да 13 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уйлардаги иситиш тармоғи муаммоларини бартараф этиш учун давлат томонидан 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди ва бу уйлардаги таъмирлаш ишлари охирига етказилмоқда.
4-сектор раҳбари автоҳалокатга учраган “Учқулоч” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шерзод Мавлонов хонадонида ҳам бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди. Унга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, зарур дори-дармонлар етказиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

28 декабрь 2022, Среда
Жиззах вилояти давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи “Қизилқум” маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганди

28 декабрь 2022, Среда
Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фориш туманида аҳоли муаммоларини ўрганди

12 сентябрь 2022, Понедельник
Форишдаги очиқ мулоқотда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

05 сентябрь 2022, Понедельник
Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” маҳалласидаги аҳоли муаммоларини тинглади
Изоҳлар (0)