» » Фориш туманидаги маҳалланинг ички йўллари таъмирланмоқда

Фориш туманидаги маҳалланинг ички йўллари таъмирланмоқда

06 июнь 2023 г 312 Комментарии: 0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласининг инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида кейинги йилларда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастурга асосан “Учма” маҳалласида 15 километр ички йўллар таъмирланиб, кенгайтирилди, қум-шағал тўкиб текисланди.

Шунингдек, яқинда “Учма” маҳалласида Фориш туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан яна 800 метр ички йўллар таъмирланиб кенгайтирилди, қум-шағал тўкиб текисланди. Бугунги кунда маҳалла аҳли яратиб берилаётган шарт-шароитлардан мамнун.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!