» » Фориш туманида ишсиз аҳоли замонавий мезонлар асосида тадбиркорликка йўналтирилмоқда

Фориш туманида ишсиз аҳоли замонавий мезонлар асосида тадбиркорликка йўналтирилмоқда

14 июль 2023 г 338 Комментарии: 0

Туманда ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган иқтисодий ва ижтимоий дастурларни амалга ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш натижасида бўш ва квоталанган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш билан биргаликда ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш ҳисобига янги тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари пайдо бўлмоқда.

— Фориш туманининг аксарият қисми тоғ, адир ва қумликлардан иборат. Авваллари деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар энди сув танқислиги сезила бошлагач янги касбларга ўргатиляпти, — дейди туманнинг “Учма” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Бегзод Ихтиёров. — Натижада маҳалламиздаги вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорликка йўналтирилмоқда. Натижада ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига жорий йилнинг ўзида 50 дан зиёд янги иш ўринлари очилди.

Хусусан, маҳаллада таъмирлаш, пайвандлаш, сартарошлик, этикдўзлик, ҳунармандчилик йўналишлари билан бирга автомототранспорт, ер ҳайдаш, уруғчилик, кўчат етиштириш ҳамда боғ қатор ораларига ишлов беришга ихтисослашган трактор хизматлари каби ўнлаб йўналишлар шакллантирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!