» » Форишда байрам тараддуди

Форишда байрам тараддуди

22 август 2023 г 185 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Фориш туманидаги маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, янги иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан 50 миллиард 874 миллион сўм маблағ ҳисобига 15 объектда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Шундан йўл инфратузилмаси бўйича 14 миллиард 253 миллион сўмлик, ичимлик сув таъминоти бўйича 15 миллиард 424 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилмоқда. Маҳаллаларга янги бинолар қуриш бўйича ҳам муайян ишлар бажарилди.  

– 834 миллион сўм маблағ ҳисобига “Дўстлик” МФЙда жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабига 60 ўринли қўшимча бино, 18 миллиард 337 миллион сўм маблағ ҳисобига “Хонбанди” маҳалласидаги 13 кўп қаватли уйларга иситиш тизимларини ўрнатиш белгиланган эди. Бугунги кунга келиб туманнинг Амир Темур номли маҳалла Кўҳнабозор қишлоғида 21 километр  ичимлик сув тармоғи тортилиб, бешта сув иншооти ўрнатилди. Мусоқул Оролов номли маҳаллада 20 километр  ичимлик сув тармоғи тортилиб, битта артезиан қудуқ ковланди, – дейди туман  камбағалликни қисқартириш ва бандлик  бўлими бошлиғи Шавкат Узоқов. – “Эгизбулоқ” МФЙда 8 километр, “Оқтепа”да 6 километрлик ичимлик сув тармоғи ва  иккита сув иншооти, “Осмонсой” маҳалласида 2,5 километр ичимлик сув тармоғи ва 1 дона сув иншооти, “Оқтепа” маҳалласида 4 километр ичимлик суви тармоғи ва 1 дона сув иншооти бунёд этилди.  

Шунингдек, тумандаги “Оқтепа”, “Мустақиллик” ва “Қораабдол ота” маҳаллалари учун янги маъмурий бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Хонбанди” маҳалласидаги 13 та кўп қаватли уйларга иситиш тармоқлари ўрнатилди.  

Туманнинг “Ойбек” номли маҳалласида икки километрдан ортиқ, “Ўзбекистон” маҳалласида 1,2 километрдан зиёд, “Учма” маҳалласида 1,3 километр ички йўллар таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди.  

Айни кунда туманнинг Амир Темур номли МФЙда электр энергияси тармоқлари реконструкция қилинмоқда. Бу маҳаллада 5,5 километр  ҳаво тармоқлари янгиланади, 5 та трансформатор пункти, 132 та янги темир бетон устунлар ўрнатилади.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги “2022-2023 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида тумандаги “Боғдон”, “Ўзбекистон”, Ойбек номли маҳаллалар аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.  

Мухтасар қилиб айтганда, форишликлар мамлакатимиз Мустақиллиги тантаналарини обод ва кўркам маҳаллаларда, барча қулайликлар яратилган уй жой ва ижтимоий соҳа объектларида меҳнатдаги улкан ютуқлар билан кутиб олишга қарор қилган.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!