» » Жиззах шаҳридаги МЧЖ 19 200 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жиззах шаҳридаги МЧЖ 19 200 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

23 август 2023 г 870 Комментарии: 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларида Жиззах шаҳрида фаолият юритиб келаётган “С.” МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ўрганиш давомида мазкур МЧЖга қарашли пигментли бўёқ ишлаб чиқариш корхонасининг шартнома ва лойиҳа ижро-техник ҳужжатларида кўрсатилмаган 20 та бўёқ пишириш печи тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани маълум бўлди.

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 3 млрд 840 млн сўмни (3 млн 840 минг куб метр) ташкил этган.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 19 минг 200 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза етувчи органларга тақдим қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!