» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси ўтказилди

23 сентябрь 2023 г 432 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди. Сессия қуйидаги масалалар бўйича ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида ва вилоятда истеъмолчилар кайфиятини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари тўғрисида вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одил Мусанов сўзга чиқди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳамид Ҳасанов  Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистан Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги“ Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонининг ижроси тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Вилоятда аёлларни иш билан таъминлаш, ишсиз хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Мухтарова Назиранинг ҳам ахбороти тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги 2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарорларининг ижроси тўғрисида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Муродбек Шерлиевнинг ахбороти тингланиб, вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессия якунида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!