» » Арнасой туманида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Арнасой туманида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

16 октябрь 2023 г 342 Комментарии: 0

Маҳалла жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Маҳалла ходимларига қулайликлар яратиш мақсадида бугун Арнасой туманида яна бир маҳалла биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

“Чинобод" маҳалла биносини очилиш маросимида иштирок этган вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур маҳаллага бириктирилган солиқ ходими билан суҳбат қилиб, ҳудуддаги тадбиркорларнинг солиқ билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича зарур тавсияларни берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!