Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
15 ноябрь 2023 г 336 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Зарбдор кўмир омбори мудири Б.Б ва бошқалар аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 2 346 тонна кўмирни гўёки тумандаги 851 та хонадонга имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!