Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика миллатлараро қўмита вакили Чаканд қишлоғидаги тожик тилида ўқитиладиган мактабда бўлди
28 ноябрь 2023 г 316 Комментарии: 0
Янгиобод туманига Республика миллатлараро қўмита вакили С.Давлатова ҳамда вилоят тожик миллий маданий маркази директори А.Шарипов бошчилигидаги гуруҳ ташриф буюриб, Дўстлик МФЙ Чаканд қишлоғидаги тожик тилида ўқитиладиган 6-умумтаълим мактабида бўлишди.
Ташриф давомида меҳмонлар туманда истиқомат қиладиган, ўзаро дўстлик ва ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётган ўзбек ва тожик миллатига мансуб фаоллар билан ҳам учрашиб, улар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, мактаб фаолияти, у ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишган меҳмонлар туманда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш борасидаги ишларни ижобий баҳоладилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!