» » Жиззах шаҳрида бир кунда 4 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳрида бир кунда 4 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди

11 декабрь 2023 г 311 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида 4 та ижтимоий соҳа объектлари 41-ДМТТ, 30-31- ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда 6-сон оилавий поликлиника очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Очилиш тадбирида шаҳар ҳокими К.Холмуродов, сектор раҳбарлари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўринбосари Ш.Даманова ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ўз сўзида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатбардош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ дея таъкидлаб ўтди.

Айтиб ўтиш жоизки, ижтимоий соҳа объектлари замон талабларига мос, жаҳон стандартлари асосида қурилган бўлиб, ўқувчи, тарбияланувчи ҳамда фуқаролар учун барча қулайликларга эга.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!