» » Жиззах шаҳрида атмосфера ҳавосининг Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

Жиззах шаҳрида атмосфера ҳавосининг Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

31 январь 2024 г 347 Комментарии: 0

Ҳозирги кунда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсиясига кўра атмосфера ҳавосининг тозалиги 8 та кўрсаткичлар асосида аниқланади.                  

Жиззах шаҳрида 2024-йил 9-25 январь кунлари давомида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар концентрацияси бўйича кўрсаткичлар 

жадвали

Жиззах вилояти Гидрометеорология маркази томонидан берилган маълумотларга қараганда, Жиззах шаҳри ҳудудида РМ-2.5 майда диспресли чанг зарраларининг пайдо бўлиши асосан Жиззах вилоятига чегарадош бўлган Навоий   вилояти, Фориш тумани, Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳри ҳудудларида анъанавий тарзда тез-тез кузатиладиган шамол йўналиши билан боғлиқ. Ушбу ҳудудлар вилоятнинг чўл зоналари ҳисоблангани учун кучли шамол кўтарилганда 8 та кўрсаткичдан фақат биттаси, яъни  РМ-2.5 майда диспресли чанг зарраларининг кўтарилиши кўпроқ кузатилади. 

  -  Жиззах шаҳрига чегарадош бўлган Навоий вилояти ва Фориш туманида жорий йилнинг 10-январ куни соат 00.24 дан соат 16.00 гача жануби-ғарб йўналишида шамол эсиб, шамолнинг энг юқори тезлиги 24 м/с. ташкил этган ва юқори ифлосланишдаги чанг-тўзонлар кўтарилган. Табиат ходисасига кўра майда диспресли чанг зарралари маълум вақт мобайнида ҳаво таркибида сақланиб туради.

 

 -   Кўтарилган чанг-тўзонлар Жиззах шаҳрига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 2024-йил 22-январь куни ҳаво таркибидаги ПМ-2.5 майда дисперсли заррачалар миқдори 60,8 мкг/м.кубни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан белгиланган меъёрлардан 12 мартага ошганлиги кўрсатмоқда. 

Жиззах вилояти Гидрометеорология марказига  ўрнатилган “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, энг юқори технологиялар асосида атмосфера ҳавосини ифлосланишини автоматик кузатувчи станцияси  (HОRIBA)  ёрдамида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар миқдори аниқланади. 2024-йилнинг 25-январ куни Жиззахда шаҳрида ёққан ёмғир натижасида ҳаводаги чанг зарралари босилганлиги ва автоматик кузатиш станцияси кўрсатаётган кўрсаткичларга кўра ПМ-2.5 майда дисперсли заррачалар миқдори 3,2 мкг/м.кубни ташкил этди. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёрга нисбатан бир баравар кам эканлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олишнинг энг муҳим воситаси яшил ҳудудларни кенгайтириш,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини сифатли ташкил этиш саналади. Чунки дарахтзорлар ҳудуднинг иқлим шароитини яхшилаши, шамоллар тезлигини пасайтириши, қурғоқчиликларнинг олдини олиш ҳамда атмосфера ҳавосининг тоза бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Бу эса мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий шамоллар ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олишда муҳим омил бўлади. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!