» » Жиззах Давлат политехника институтида "Жаҳолатга қарши - маърифат" тадбири ўтказилди

Жиззах Давлат политехника институтида "Жаҳолатга қарши - маърифат" тадбири ўтказилди

29 февраль 2024 г 218 Комментарии: 0

Давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари билан республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда дресс-код талабларига риоя қилиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Жиззах Давлат политехника институтининг "Маънавият ва маърифат зали"да вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, вилоят ИИБ ТҚКБ ходими Ж.Абдуллаев, Дин қўмитаси бош мутахассиси Ж.Исломовлар қатнашди ва "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида кенг қамровли профилактик-тарғиботи ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига "Асл Ислом динининг мазмун моҳияти тўғрисида" ва “Ёшларимизни миллий урф-одатларимиз ва соғлом миллий ғоялар билан тарбиялаш” юзасидан илмий маълумотлар берилиб, ёшларимиз томонидан интирнет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида турли-хил экстремистик оқим ва миссионерлик ҳаракалари домига илинмаслик ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан “Экстремистик материаллар сирасига киритилган китоб, диск ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлар”дан фойдаланмасликлари юзасидан ҳам тўлиқ тушинчалар берилиб, "Адашганлар" номли ведио ролиги намойиш этилди.

Шунингдек, вилоят "Тасвирий ойна" бўлими томонидан тайёрланган "Терроризм ва экстремизмга қарши курашамиз" шиори остидаги расмлар кўргазмаси ташкиллаштирилиб, тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!