» » Дўстлик тумани ҳокими бошчилик гуруҳ Сайхунобод тажрибаси ўрганишди

Дўстлик тумани ҳокими бошчилик гуруҳ Сайхунобод тажрибаси ўрганишди

13 апрель 2024 г 362 Комментарии: 0

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 14 март куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги омилкорлик билан танишган эди.

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳокими ўринбосарлари, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари, тижорат банк ходимларидан иборат бир гуруҳ делегация шу маҳаллада бўлишди.

Туманимиз мутасаддилари Давлатимиз раҳбари ташриф буюрган иттифоқ маҳалласидаги хонадонларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Хонадонлар томорқаларида сабзи, саримсоқ пиёз, картошка, карам, қулупнай ва шу каби кундалик эҳтиёж учун зарур экинлар, турли гуллар экилган.

Бундан ташқари, хонадонларда томорқага олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига турли кўкатлар жойлаштирилган. Бунга қўшимча товуқ, қуён, асалари ва соғин сигир боқилмоқда.

Туман делегацияси бундан ташқари “Олғабос” маҳалласида ҳам бўлиб хонадонларга сабзи ва шу каби экинлар экиш тажрибаси билан танишишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!