Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш полигонида муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қабул қилишди
29 апрель 2024 г 257 Комментарии: 0
Марказий ҳарбий округининг Фориш дала ўқув майдонида Жиззах гарнизонига келган муддатли ҳарбий хизматчилар ватанни кўз қорачиғидек асрашни ният қилиб Ватанга қасамёд қабул қилишди.
Тадбирларда округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, давлат ташкилотлари вакиллари, Нуронийлар, ёшлар ишлар агентлиги, ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва аскарларнинг ота-оналари иштирок этди.
Ватанга содиқ бўлишга онт ичган ўғлонларга округ қўмондонлиги томонидан Президент совғаси «Ўзбекистон тарихи» ва «Темур тузуклари» китоблари топширилди.
Аскарлар қалбида унитилмас ушбу онларни ота-оналар кўзида севинч ёшлари, дилида ифтихор билан фарзандларининг келгусидаги ҳарбий хизматларига мувафаққиятлар тилаб, катта ҳаяжон билан тамоша қилдилар.
Тадбир сўнггида ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали қўл жангги ва фаҳрий қаровул чиқишлари намойиш этилди. Меҳмонларга ҳарбий оркестри ижросидаги Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар кўтаринки кайфият улашди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!