Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди
03 май 2024 г 275 Комментарии: 0
Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирни маҳалланинг кексалар масалалари бўйича маслаҳатчиси Исмат Эгамов очиб, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, кексаларни эъзозлаш ва ёш авлод тарбиясига ҳар доимгидан кўпроқ эътибор берилаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг меҳнат фахрийлари Дўстмурод Қодирқулов ва “Халқ таълими аълочиси” Замира Исроилова ёшларга ўз ҳаёт тажрибаларини сўзлаб беришаркан, пухта таълим олиб мамлакатимиз гуллаб яшнаши учун комил инсонлар бўлишга чақиришди.
Ўрта авлод вакиллари ҳам йиғилиш иштирокчиларига ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Маҳалла кексалари касб-ҳунар моно марказда бўлиб ёш авлодга яратилган шароитлар билан ҳам танишишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!