» » Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди иккита давлат гранти учун танлов эълон қилди

Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди иккита давлат гранти учун танлов эълон қилди

25 май 2024 г 225 Комментарии: 0

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида давлат гранти учун 1-танлов эълон қилади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги  лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

 

  1. Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликлардан хабардорлигини ошириш, уларнинг хавф омиллари, эрта аниқлаш ва даволашда ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
  2. Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатишда нодавлат ташкилотлар иштирокини ошириш;
  3. Ўзбекистон умуммиллий уйимиз шиори остида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш;
  4. Соғлом оила — соғлом жамият» шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш;
  5. Туман шаҳарларнинг чекка ва олис ҳудудларида аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  6. Коррупция ва унинг салбий оқибатларини олдини олишда олий ва ўрта таълим муассасалари, бошқарма ва ташкилотларда “Коррупциясиз жамият” ғоясини сингдириш;
  7. Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни оммалаштириш.
  8. Миллий қадриятларни тиклаш, миллий анъаналарни таълим муассасаларига олиб киришорқали ёшларнинг онгини юксалтириш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
  7. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 70 миллион сўмгача

Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.

Ҳужжатлар 2024 йил 24 майдан 26 июнгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 305-хона.

“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.

Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.

Маълумот учун телефонлар: (72) 226-04-77

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Аҳоли муаммоларига ечим топиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш олий мақсад” мавзусида давлат гранти

учун 2-танлов эълон қилади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини-ўзи банд қилиш;

  1. Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан спорт майдончаларини барпо этиш ҳамда бу орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини янада кенгайтириш;
  2. Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
  3. Банд бўлмаган шахслар, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари ва ёшларни хорижий тиллар, ахборот техналогиялари ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар қошида касб-ҳунар марказларини ташкил этиш, уларни ўқитиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
  4. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда турли хил ёд ғояларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ғоясига бирлаштириш.
  5. Махаллаларда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали кам таъминланган ва кам даромадли оилаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.
  6. Ёшларда замонавий ахборот технология кўникмаларини шакллантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини ошириш.
  7. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
  7. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 70 миллион сўмгача

Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.

Ҳужжатлар 2024 йил 24 майдан 26 июнгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 305-хона.

“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.

Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.

Маълумот учун телефонлар: (72) 226-04-77

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!