Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги маҳаллада 100 дан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди
19 июнь 2024 г 299 Комментарии: 0
Арнасой тумани Ғолиблар маҳалла фуқаролар йиғинида 778 та хонадон, 808 та оила ва 3535 та аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг иқтисодий кўрсаткичларини кўтариш ва аҳолини доимий ва мавсумий ишлар билан бандлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг 5 ойи давомида 66 та янги тадбиркорлик субъектлари яъни 38 таси юридик шахслар ҳамда 28 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилади. Ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан 104 та янги иш ўринлари барпо этилди.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2024 йил бошида маҳаллада жами 175 нафар ишсиз фуқаролар бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг 159 нафари ёки 90,8 фоизининг бандлигини таъминлашга эришилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!