» » Фориш туманида “Бўш иш ўринлари мeҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Фориш туманида “Бўш иш ўринлари мeҳнат ярмаркаси” ўтказилди

25 июнь 2024 г 201 Комментарии: 0

Фориш туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда туман ички ишлар бўлими пробация бўлими билан ҳамкорликда туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳалла биносида тумандаги пробация назоратида турувчи ишсиз ёшларни ва вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни касбга йўналтириш мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасини ўтказди.

Мазкур «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида тумандаги 12 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектлари ўзларида мавжуд бўлган қирқдан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

«Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида иштирок этган ёшлардан 8 нафари ишга жойлашиш учун камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.

Касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган ёшларга ўзлари қизиққан касб бўйича ўқишлари учун кўмак кўрсатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!