» » Шароф Рашидов туманида «Дарахтларга нафас беринг» тадбири бўлиб ўтди

Шароф Рашидов туманида «Дарахтларга нафас беринг» тадбири бўлиб ўтди

19 июль 2024 г 246 Комментарии: 0

Тошкент-Термиз юналиши, М-39 йўлининг «Файзобод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида кўплаб маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган бўлиб, ўз хизматлари ҳақидаги рекламамалар, тунги ёнар чироқлар асосан дарахтларга илинганлиги ҳолатлари учрамоқда.

Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти Экология бошқармаси назорат инспекцияси томонидан «Дарахтларга нафас беринг» тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида 8 ҳолатда дарахтларга реклама баннерлари ва электр симлари билан боғланган ҳолатлари аниқланди. Шунингдек,
3 та ҳолатда дарахтларга шикаст етказилганлиги туфайли фуқароларга маъмурий жавобгарлик белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!