Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида узумчилик сeрдаромад соҳага айланмоқда
15 август 2024 г 250 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги «2023 – 2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-260-сон қарори асосида Фориш туманида янги узумзорлар барпо этиш, узумчилик соҳасини сердаромад соҳага айлантириш, ҳар бир оила томорқасида узумзорлар мавжуд бўлишини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга ошириляпти.
Фориш тумани ерлари ва иқлим шароити узумчиликка мос. Йиллар давомида чорва моллари боқиб келинган ерлар айниқса, маҳаллий ўғитга тўйинган бўлиб, унумдор ерлардир.
Фориш тумани «Эгизбулоқ» маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган «Парадисе Агро Cултуре Гроуп» масъулияти чекланган жамияти аъзолари бундан уч йил муқаддам 70 гектар ерга ток кўчатлари экишганди. Ушбу ток кўчатларини суғориш учун томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди.
Бугунги кунда экилган ток кўчатлари вояга етиб, ҳосилга кирди. Пишиб етилган узумлар пешма-пеш ички бозорга етказиб берилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!