» » Мирзачўл туманида аҳоли билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

Мирзачўл туманида аҳоли билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

15 август 2024 г 414 Комментарии: 0

Қабул Мирзачўл  тумани, Боғбон маҳалласи , Ўзбек -Қозоқ маданият маркази биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган вилоят ҳокими бошчилик вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан қабул қилинди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаган ҳолда, бу борада ҳар бир раҳбар аҳоли мурожаатини ҳал этишга масъуллигини айтиб ўтди.

Шунингдек, қабул узоқ ҳудудда ўтказилгани боис, бошқа ҳудудлардаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналаридан  мурожаатлар онлайн тарзда ҳам қабул қилинди.

Қабулда 85 нафар фуқаролардан 109 та масалалардан иборат мурожаатлар қабул қилинди.Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Қолган мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Жиззах шаҳар, туманлар  ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!