Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Anhalt амалий фанлар университети президентини қабул қилди
16 август 2024 г 335 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Германиянинг Anhalt амалий фанлар университети президенти, профессор Yorg Bogdan ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлигининг анжуманлар саройидаги қабуллар залида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Anhalt амалий фанлар университети президенти, профессор Yorg Bogdan, университет профессори Eduard Siemens иштирок этишди.
Учрашув давомида олий таълим ва инновацияларни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Жумладан, Anhalt амалий фанлар университетининг таълим дастурлари доирасида вилоятда университет филалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида, ҳамкорликнинг истиқболли имкониятлари ва уларнинг амалга оширилиши икки давлатнинг таълим соҳасидаги муносабатларини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!