Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонивор аҳоли яшаш жойига келиб қолди
28 август 2024 г 236 Комментарии: 0
Бахмал туманида аҳоли яшаш жойларига келиб қолган Северцов қўйи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, 25 август куни Бахмал ўрмон хўжалиги ҳудудига яқин жойлашган аҳоли гавжум яшаш жойларига Северцов қўйи — Қизилқум архари келиб қолган. Аҳоли вакилларидан бири архарни тутиб, Бахмал ўрмон хўжалигининг нозирларига топширган.
Қизил китобга киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жониворнинг умумий аҳволи нозирлар томонидан ветеринар кўригидан ўтказилди. Ҳар томонлама соғлом деб топилган жонивор Нурота давлат қўриқхонасига қарашли Falcon Solutcons МЧЖ ходимларига топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!