Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Энергетика вазирлиги томонидан Жиззахда сайёр қабул ўтказилди
23 сентябрь 2024 г 267 Комментарии: 0
Энергетика вазири ўринбосари У.Мамадаминов иштирокида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларидаги жисмоний ҳамда юридик шахсларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари вакиллари иштирок этди.
Қабул жараёнида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир таъминоти юзасидан юзага келадиган муаммолар танқидий ўрганилди.
Шунингдек, унда энергия самарадорлиги ҳамда 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга тайёргарлик масаласи юзасидан тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!