» » Олмазор маҳалласидаги 3 массив обод бўлади

Олмазор маҳалласидаги 3 массив обод бўлади

03 октябрь 2024 г 591 Комментарии: 0

Пахтакор туманида ижтимоий ҳимоя рeестрига киритилган оилалар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида раҳбарлар иш олиб боришмоқда.


Хусусан, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам туманнинг Олмазор маҳалласидаги 3 массивда ўзига бириктирилган оилаларга бориб, муаммоларини тинглади.
Пахтакор туманидаги Олмазор маҳалласи 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 148 га, 1239 хонадонда олти мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. 46 кўчада 1426 оила яшаб келмоқда.

Маҳалланинг 3 массивида 232 та хонадон 682 та фуқаро 240 оила бугунги кунда умургузаронлик қилишмоқда.

Вилоят ҳокими учрашув давомида кам таъминланган ва асосан бу ҳудудга барак типидаги уйлардан келган фуқароларнинг муаммоларини тинглади.

Шу ўринда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўзига бириктирилган  бешта оилани муаммоларидан ташқари мазкур ҳудуддаги қолган аҳоли мурожаатларини ҳам тинглаб, уларни ҳам масалаларини  ҳал этиш бўйича туман ҳокимига топшириқ бериб, шахсан бу ишларни бошида ўзи туришини маълум қилди.
Хонадонма-хонадон юриш орқали аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар бириктирилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!