» » Хитойнинг Гансу провинцияси доимий партия қўмитаси аъзоси бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими қабул қилди

Хитойнинг Гансу провинцияси доимий партия қўмитаси аъзоси бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими қабул қилди

18 октябрь 2024 г 381 Комментарии: 0

Хитой Халқ Республикасининг Ланчжоу партия қўмитаси котиби, Гансу провинцияси доимий партия қўмитаси аъзоси жаноб Чжан Сяоцян бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, сўнгги йиллардаги олий даражадаги ташрифлар ва уларнинг ижобий натижалари тўғрисида ва вилоятимиз салоҳияти хусусида сўз юритди.

Хусусан, вилоятимиз салоҳияти хусусида сўз юритар экан вилоят ҳокими Эргаш Салиев икки давлат раҳбарлари томонидан яратилаётган имкониятлар, мавжуд имтиёзлар, вилоятнинг асосий драйверлари, эркин иқтисодий зоналар ҳамда вилоятда қайси йўналишларда инвестициялар жалб қилиш мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди. Шундан сўнг, вилоят салоҳияти акс этган видеоролик меҳмонларга намойиш этилди.

Делегация раҳбари Чжан Сяоцян қабул учун миннатдорчилик билдириб, Жиззах вилояти ҳақида етарлича маълумотга эга бўлганлиги ва делегациясининг вилоятга ташриф буюришдан асосий мақсади икки вилоят ўртасидаги алоқаларни янада яхшилар ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах шаҳридаги Ш.Рашидов музейи, Киберспорт арена, "Sambhram" ва Қозон университети филиали ҳамда Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиб, вилоятимиздаги инвесторларга яратилган имкониятларга юқори баҳо беришди ва саноат зоналарида истиқболли лойиҳалар амалга ошириши бўйича келишувларга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!