Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 26 та 85,2 гектарлик жамоат парклари ташкил этилади
24 декабрь 2021 г 526 Комментарии: 0
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт экиш ва кўкаломзорлаштириш тадбирлари давом эттирилади.
Ҳар бир туман ва шаҳар марказларида 2 тадан, жами 26 та “яшил майдон” жамоат паркларини ташкил этиш бўйича дислокациялари ва жойлашиш хариталари ишлаб чиқилди. Уларга ажратилаётган ерларнинг умумий майдони 85,2 гектарни ташкил қилмоқда.
Соҳа мутахассисларининг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турлари танлаб олинди.
Мисол учун, Дўстлик туманида “Ёшлар истироҳат боғи” танлаб олинди. Ушбу ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига Қайрағоч, Каталпа, Чинор, Эман дарахтлари мос келади.
“Яшил майдон” ва жамоат паркларига экиш учун
54,1 минг дона дарахт кўчатлари ҳамда юқоридаги тадбирларни амалга ошириш учун 43 млрд 214 млн сўм маблағ талаби ҳисоб-китоб қилинди.
Манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича:
-вилоятда 2021-2022 йиллар куз-баҳор ойларида
15 млн. 840 минг дона, шундан жорий йилда 5,9 млн. дона, келгуси йил баҳор ойларида 9,9 млн. дона манзарали ва мевали кўчатлар экилади. Шундан:
-16 минг донаси автомобиль йўллари ёқасига;
-500 минг донаси қишлоқ хўжалиги ерларига ихота учун;
-4,8 млн. донаси фермер хўжаликлари дала четларига;
-1,8 млн. донаси ижтимоий соҳа объектларига;
-3,3 млн.донаси савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудларига;
-3,2 млн. донаси ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлар ҳамда саноат ва қурилиш корхоналари ҳудудларига;
-2,3 млн. донаси маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига экилиши белгилаб олинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!