Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинмоқда
02 март 2022 г 650 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов ва Республика вакиллари У.Тўйчиев, З.Иргашев ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари олиб бораётган ишлар сарҳисобига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Бунда асосий эътибор қуйидаги камчиликларга қаратилди.
1.Уйма-уй юриб хатловни якунлаш ишлари ва электрон платформага юклаш ҳолати;
2.Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш ҳолати;
3. Иш ўринлар яратиш, наъмунали хонадонларни ташкил этиш, тарқатилган инкубаторлардан самарали фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилди.
Камчиликка йўл қўяётган ҳоким ёрдамчиларига танқидий огоҳлантиришлар берилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!