» » Жиззахда буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операция муваффақиятли амалга оширилди

Жиззахда буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операция муваффақиятли амалга оширилди

14 июнь 2022 г 623 Комментарии: 0

6 соат давом этган мураккаб операция пойтахтлик мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида навбатдаги мураккаб операция – буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиётимуваффақиятли амалга оширилди.

51 ёшли Бахтинисо Равшановани бир неча йиллардан буён буйрак билан боғлиқ муаммо қийнаб келар эди. Беморнинг касаллигига ташхис қўйилгач, жарроҳлик амалиётини ўтказиш кераклиги маълум бўлади.

Мураккаб операция пойтахтлик мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида амалга оширилди. Ушбу тиббий амалиёт қарийб 6 соат давом этди.

“Бемор Равшанова Бахтинисо 1 йил давомида диализ ёрдамини олиб келган. Бу жараёнда қон босимининг кўтарилиши, бошқа қўшимча касалликларнинг қўшилиши натижасида беморлар аҳволи борган сари оғирлашиб боради. Беморга унинг опаси Сиддиқова Сайёра донор бўлди. Жарроҳлик амалиёти учун барча дори-дармонлар, қилинган муолажалар ҳаражатлари давлат томонидан қопланган. Бу ҳам беморлар учун анча енгилликллар яратади. Сабаби авваллари беморлар чет элга чиқиб жуда ҳам қиммат пулга шундай жарроҳлик муолажаларини ўтказишар эди”.

Шуҳрат Жўраев - трансплантолог-жарроҳ

Операциядан сўнг ҳар икки беморнинг ҳам аҳволи яхши. Беморлар малакали шифокор ва ҳамширалар назоратида. Уларнинг секин-аста доимий ҳаёт тарзига қайтаётгани буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиётимуваффақиятли амалга ошганидан далолат беради.

“Аввало опамга раҳмат. Хўжайини, болаларига раҳмат. Шифокорларга раҳмат, шунчалик оёққа турғазди. Фарзандларимга қайтариб бергани учун раҳмат айтаман”, – дейди қувонч кўз ёшларини тия олмаган Бахтинисо Равшанова.

Бундай мураккаб жарроҳлик амалиётларининг бепул тарзда, беморлар яшаш ҳудудида ўтказилиши юртдошларимиз учун катта имкониятдир.  Мақсад, чекка ҳудудлар аҳолисининг ортиқча оворагарчиликларсиз  малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!