» » “Маржонбулоқ” кони ҳудудидан тупроқ намуналари олиниб, таҳлиллар ўтказилди

“Маржонбулоқ” кони ҳудудидан тупроқ намуналари олиниб, таҳлиллар ўтказилди

27 сентябрь 2022 г 733 Комментарии: 0

Саноат корхоналарининг фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилаётган зарарли таъсирларни ўрганиш, уларнинг мониторингини юритишда эколабораторияларнинг фаолияти ўта муҳим ҳисобланади.
Давлат Экология қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари тасарруфидаги атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлимлари томонидан ҳаёт учун зарур бўлган табиий омиллар - сув, ҳаво ва тупроқларнинг таркибини ўрганиш устида фаолият олиб борилмоқда.

Яқинда Жиззах вилояти Экология бошқармасидаги мазкур бўлим ходимлари томонидан "Жиззах нефтибаза" МЧЖ ва “Навоий КМК” Давлат корхонаси тасарруфидаги Жанубий кон бошқармасига қарашли “Маржонбулоқ” кони ҳудудидан тупроқ намуналари олиниб, таҳлиллар ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!