Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласи аҳолисини боқибеғам дейиш мумкин (ми)?
27 июль 2019 г 2 965 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 9 апрель куни jizzax.uz сайтда “Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласидаги чиқиндихона атрофидаги муаммолар мутасаддилар эътиборидан четда(ми?)” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Унда Жиззах шаҳри “Заргарлик” маҳалласидаги 35-кўп қаватли уй ёнидаги чиқиндихона санитария меъёр ва талабларига умуман жавоб бермаслиги, чиқиндихона аҳоли яшайдиган уйларнинг шундоққина ёнида жойлашиб, баланд тўсиқлар билан ўралмагани боис шамол чиқиндиларни бутун маҳалла бўйлаб тарқатаётгани хусусида сўз юритилганди. Ва бу ўз навбатида энг катта маҳаллалардан бири бўлган 54 та кўп қаватли уйлар жойлашган, 12 минг нафарга яқин аҳоли эътирозига сабаб бўлганди.
Мақоладан сўнг “Тоза ҳудуд” ДУК ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳудудда тозалик ишлари олиб борилиб махсус чиқинди ташлаш қутилари сони кўпайтирилиб масала ўз ечимини топганди. Орадан вақт ўтди. Вазият қай даражада ўзгарди?
Бугун 35-кўп қаватли уй ёнидан ўтар эсансиз чиқинди қутилари бўш турган ҳолатда чиқиндилар атрофга сочилиб ётганини кўриб таажжубга тушасиз.
Наҳотки чиқинди ташлаш учун чиққан одам олиб келган ахлатини шу махсус чиқинди қутисига ташлаб кетиши шунчалик қийин бўлса?
Ота-оналари томонидан ёш болаларга бериб юборилган чиқиндилар қутига эмас унинг атрофига отиб юборилмоқда. Бу ҳолатни кўриб турган шу ерда яшаётган ёши катта инсонлар қутини ичига ташлаб кет “барака топгур” деб бир оғиз айтишга ботина олишмаса.
Ахир энг катта душман бу бефарқликку. Тўғри баъзилар шуни ҳам мавзу деб ёзиб юрибсизми, бундан нима фойда экан деб ўйлаши мумкин. Лекин кичик эътиборсизлик натижасида катта муаммолар келиб чиқмаслигига ким кафолат беради. Оддий мисол жорий йилнинг 14 май куни сайтимизда “Фототанқид: Жиззах шаҳридаги истироҳат боғлари мавсумга тайёрми?” номи остида мақола берилганди.
Мақолада “Тан олиш керак, сўнгги икки йилда мазкур боғда аттракционлар сони бирмунча кўпайди. Бу эса боққа ташриф буюрувчилар сони ортишига сабаб бўлди. Шу билан бирга сифатсиз аттракционлар келтириб ўрнатилганини ҳам кўриш мумкин. Бу эса бирон бир бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш эҳтимолини оширмай қолмайди. Шу сабабли мана бундай ҳаёт учун хавфли бўлган аттракционларни болажонларимиз учун таклиф эта оламизми?” дея ёзилган жумлалар бор эди. Бунга боғ маъмурияти ва мутасаддиларнинг юзаки қараши натижасида 2019 йилнинг 28 июнь куни 12.05 да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар боғида “Учар ликопча” аттракционининг синиши оқибатида 1999 йилда туғилган М.Ҳ. ҳаётдан кўз юмди. Вақтида мазкур мақолага мутасаддиларни қўйиб туринг, ҳар куни шу ерга борадиган жамоатчилик болаларини боғда етарлича шароит яратилмаса олиб бормаймиз деб туришганда эди? Балким бир инсон ҳаёти сақлаб қолинармиди?
Бугун ўзимиз ўз уйимизни яшаб турган жойимизни сақламас эканмиз, фарзандларимизга тўғри тарбия бера олмасак, эртага бунинг оқибатлари салбий бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Жамоатчиликнинг масалага бефарқ қараши эртанги кунда маҳаллада эпидемиологик вазиятни издан чиқишига сабаб бўлмаса бўлди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!